Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

30 Июнь 2025

Давлат активлари агентлиги тизимида «Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик» шиори остида «Ёшлар ойлиги» доирасидаги тадбирлар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги ПФ-5106-сон Фармонига мувофиқ 30 июнь санаси мамлакатимизда «Ёшлар куни» муносабати билан «Ёшлар ойлиги» доирасида Давлат активлари агентлиги тизими ёш ходимлари иштирокида бир қатор тадбирлар ташкил қилинди. Хусусан, ёшлар ўртасида спорт ва интеллектуал мусобақалари ўтказилди.

 

 

Жумладан, эркаклар учун футболстол тенниси, шахмат, киберспорт, волэйбол, баскетбол ва гандбол, аёллар учун бадминтон ва волейбол мусобақалари ўтказилди.

 

 

 

Мусобақаларда жами 100 дан ортиқ ёшлар қамраб олиниб, спорт тадбирлари ғолиблари ва фаол ёш ходимлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Бундан ташқари, «Ёшлар ойлиги» давомида Давлат активлари агентлиги ёшлари иштирокида «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил» лойиҳаси доирасида Бухоро шаҳридаги юртимизнинг қадимий обидалари қадамжоларига саёҳат ташкил этилди.

 

 

 

Шу билан бирга, тизимда фаолият юритаётган ёшларнинг маънавиятини юксалтириш мақсадида «Юксалиш академияси» НТМ таъсисчиси, «Келажак бунёдкори» медали соҳиби, Халқаро даражадаги иқтисодчи, мотиватор Муҳаммадали Эшонқулов иштирокида Давлат активлари агентлиги биносида давра суҳбати ўтказилди.

 

 

«Ёшлар ойлиги» сўнгида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Давлат активлари агентлиги тизими ёшлари Олий Мажлис Сенати биносига ташриф буюришди.

 

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Давлат активлари агентлигида ходимларнинг 24 фоизи 30 ёшгача, ҳамда 62 фоизи 50 ёшгача ташкил этади.

 

Шунингдек, Давлат активлари агентлигининг ходимлари (Шохрух Охунов, Музаффар Астонакулов, Шохжаҳон Оманов ва Шохрух Яхшибоевлар), чет элда жойлашган ва дунёнинг топ 500 университетлари қаторига киритилган олий таълим муассасаларида ўқиб, юксак илмий-маърифий тажриба орттиришди.

 
92 Чоп этиш