Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 13-августдаги КҚ-220-В-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Комилжон Эрназаров битирувчиларни бандлигини таъминлаш бўйича ҳудудий бошқармада битирувчилар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда битирувчиларни йўналишлари бўйича туман ва шаҳар кесимда бандлиги таъминлаш ёш мутахассисларни ишга жойлаштириш масалалари муҳокама қилинди ҳамда кўплаб битирувчиларни бандлигини таъминлаш бўйича амалий ёрдам берилди.

