Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Учрашув давомида:
Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнлари ва амалга оширилаётган ишлар батафсил муҳокама қилинди.
Тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри суҳбат олиб борилиб, уларнинг таклиф ва фикрлари тингланди.
Шунингдек, янги имкониятлар ва қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳақида маълумот берилди.
Бундай очиқ мулоқотлар тадбиркорликни ривожлантириш, давлат мулкини самарали бошқариш ҳамда хусусий сектор фаоллигини оширишга хизмат қилади.

