Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

16 Июнь 2026

Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасида "Раҳбар ва халқ мулоқоти: мурожаатлар, учрашувлар ва натижа" мавзусида брифинг ўтказилди

2026 йил 16 июн куни соат 16:00 да Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасида "Раҳбар ва халқ мулоқоти: мурожаатлар, учрашувлар ва натижа" мавзусида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда раҳбарият томонидан аҳоли мурожаатлари, ўтказилган учрашувлар ва уларнинг натижалари юзасидан батафсил маълумот берилди. Шунингдек, раҳбар ҳар пайшанба куни ёшлар билан учрашувлар ташкил қилиб келаётгани, мазкур учрашувларда ёшларнинг таклиф ва мурожаатлари тинглаб, тегишли жавоблар берилаётгани таъкидланди. Бундан ташқари, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан тадбиркорлар билан видеоконференсалоқа шаклида очиқ мулоқотлар ташкил этиб келинаётгани маълум қилинди.

6 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech