Вакансия номи: Директор.
Манзил: Сирдарё вилояти, Гулистон тумани, Деҳқонобод шаҳарчаси, Туркистон кўчаси, 70-уй.
Ойлик маоши: Жамият штатлар жадвалига мувофиқ.
Иш бандлиги: Тўлиқ бандлик.
Кимлар ҳужжат топшириши мумкин: Ушбу эълон талабларига жавоб берувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва чет эл фуқаролари.
Талаблар:
- олий маълумотли бўлиши;
- камида 2 йил иш стажига эга бўлиши;
- корпоратив бошқарув тамойилларини билиши;
- қонунчилик, бизнесни бошқарув тизимидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва халқаро талабларни билиши;
- Жамиятнинг жорий фаолиятини ўз ваколатлари доирасида бошқариш, унинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаш, жамиятнинг барча таркибий бўлинмалари ва унинг ходимларининг ишини ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун зарур бўлган, аммо жамиятнинг бизнес-режа параметрларидан паст бўлмаган миқдорда фойда олишни таъминлаш, жамиятнинг бизнес-режалари ва ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишни бошқариш, уларнинг бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилишни билиши ҳамда судланмаган бўлиши шарт.
Шахсий сифатлари:
- директор барча жабҳаларида етакчиликни ўзлаштириш қобилияти;
- юқори даражадаги стратегик фикрлаш;
- етакчилик фазилатлари ва тажрибасининг мавжудлиги;
- ижобий мотивация ва ишонтириш орқали ўзгаришларни амалга ошириш тажрибаси;
- жавобгарлик, танқидий фикрлаш, таҳлил қилиш қобилияти, стрессга чидамлилик.
Тақдим қилиниши керак бўлган ҳужжатлар:
- Иштирокчининг шахсий варақаси (объективка);
- Маълумот тўғрисидаги диплом ва ҳужжат нусхалари;
- Фуқаролик пасспортидан нусха;
- Алоқа учун маълумот;
- Меҳнат дафтарчасидан нусха;
- Фотосурат 3x4 — 4 дона.
Агар мавжуд бўлса: илмий унвонлари, даражаларини тасдиқловчи ҳужжат, чоп этган мақолалари, бошқа мутахассисликка эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, малака оширганлиги тўғрисида ҳужжатлар, давлат мукофотлари мавжудлиги тўғрисида маълумотлари; юқоридаги талабларга мувофиқ тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.
Талабгорларни баҳолаш тартиби: Талабгор томонидан топширилган барча ҳужжатлар ушбу лавозим талабларига мослиги ўрганиб чиқилади. Ўрганиш якунланганидан сўнг, 2 иш куни ичида мазкур лавозим учун номзодлар рўйхати шакллантирилиб, агар 2 нафардан ортиқ номзодлар бўлган тақдирда улар билан суҳбат ўтказилади.
Ҳужжатларни топшириш тартиби:
Тақдим этиш шакли: Талабгорлар томонидан эълонда белгиланган талаблар доирасида ўзи ҳақидаги барча ҳужжат ва маълумотларни ёпиқ (махсус) конвертларда тақдим этилади.
Манзил: Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, 3-мавзе, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 3-уй манзили бўйича юборилиши лозим.
Алоқа учун: 97 224 20 14
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 2026 йил 20 сентябрь, соат 18:00 гача.

