Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

30 Апрель 2024

Номзодларга қўйиладиган талаблар

- тегишли мутаҳассислик бўйича олий маълумотга эга бўлиш;

- мос соҳада, камида беш йил иш стажига эга бўлиш;

- раҳбарлик лавозимида камида икки йил иш тажрибасига эга бўлиши;

- қонунчилик, бизнесни бошқарув тизимидаги меъёрий-хуқуқий хужжатлар

ва халқаро талабларнинг билиши;

Жамиятнинг жорий фаолиятини ўз ваколатлари доирасида бошқариш, унинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаш, жамиятнинг барча таркибий бўлинмалари ва унинг ходимларининг ишини ва самарали ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун зарур бўлган, аммо жамиятнинг бизнес-режа параметрларидан паст бўлмаган миқдорда фойда олишни таъминлаш, жамиятнинг бизнес-режалари ва ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишни бошқариш, уларнинг бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилишни билиши ҳамда судланмаган бўлиши шарт.

Танловда қатнашиш учун қуйидаги хужжатиларни тақдим қилиш зарур:

 - ўз қўли билан ёзилган ариза;

 - таржимаи хол (батафсил кўрсатилсин);

 - касбий маълумотни, иш стажи ва малакасини тасдқловчи хужжатлар, сертификатлар;

 - мехнат дафтарчаси нусхаси;

 - алоқа учун маълумотлар;

 - фотосурат 3х4 – 4 дона.

Танлов хужжатларини топширишларининг охирги муддати – 2024-йилнинг 15-май санаси соат 18-00 га қадар.

Танлов ўтказиш муддати - танлов таклифлари қабули якунлангандан сўнг 5 иш куни давомида давомида ўтказилади.

Танлов таклифлари ва хужжатлар мухрланган конвертларда ва конвертнинг устки қисмида танловда иштирок этувчи номзоднинг танловда иштирок этиш учун аризаси илова қилинган ҳолда тақдим қилинади.

Хужжатлар қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: Гулистон шаҳар 3-мавзе Оʼзбекистон шох коʼчаси 3-уй.

        Маълумотлар учун алоқалар: тел:  (67) 226-53-05

Белгиланган муддатлардан кейин юборилган таклифлар танловда иштирок этмайди.

 

78 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech