Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

14 Август 2025

“MobiUz”нинг халқаро савдо жараёнида 15 нафар халқаро ва маҳаллий компаниялар қатнашмоқда

Жорий йил 9 июнь кунги эълонга мувофиқ“Universal Mobile Systems” МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини (кейинги ўринларда — “MobiUz”, Актив) сотиш бўйича халқаро очиқ савдо жараёнлари бошланган.

 

Ўтган даврда мазкур хусусийлаштириш жараёни бўйича амалга оширилган кенг кўламли тарғибот-ташвиқот тадбирлари доирасида стратегик ва молиявий консультант халқаро инвестиция банки “Rothschild & Co” ва молиявий консультант “KPMG” халқаро компанияси (кейинги ўринларда — Консультантлар) 100 дан ортиқ салоҳиятли стратегик ва молиявий инвесторлар билан индивидуал мулоқотлар олиб борди.

 

Натижада, белгиланган муддат — 2025 йил 1 август соат 18:00 (Тошкент вақти)га қадар АҚШ, Европа, Араб давлатлари, Яқин Шарқ, Кавказорти, Шарқий ва Марказий Осиё минтақаларидан 15 та компаниялардан (хорижий ва маҳаллий) активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш тўғрисидаги аризалари (EoI) Консультантларга келиб тушди.

 

Консультантлар томонидан аризалар мазкур босқичда белгиланган мезонлар асосида таҳлил этилди:

  • молиявий имкониятларнинг етарлилиги;
  • ҳуқуқий тўсиқлар мавжуд эмаслиги;
  • жиноий даромадлар ва терроризмни молиялаштиришга қарши қонунчиликка риоя қилиш ҳолати;
  • Европа Иттифоқи, АҚШ ва халқаро молия институтлари санкциялари рўйхатларига киритилмаганлиги;
  • давлат компанияси мақомига эга эмаслиги.

 

Таҳлил натижасига кўра, Консультантлар томонидан барча талабгорларни Мажбуриятга эга бўлмаган таклифлар (NBO)ни тақдим этиш босқичига ўтказиш тавсия этилди.

 

Шу билан бирга, рақобат муҳитини кучайтириш ва савдо жараёни самарадорлигини ошириш мақсадида, Давлат активлари агентлиги NBO босқичи якунлангунига қадар қизиқиш билдириш тўғрисидаги аризалар (EoI)ни тақдим этиш жараёнида иштирок этиш учун қўшимча эҳтимолий инвесторларни жалб қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

 

Навбатдаги —  NBO босқичида қуйидаги ишлар амалга оширилади:

  • Талабгорлар билан ахборотни ошкор этмаслик тўғрисидаги битимлар (NDA) имзолаш;
  • Консультантлар тайёрлаган MobiUz фаолияти ҳақидаги умумий ва таҳлилий маълумотларни ўз ичига олган ахборот жамланмаси (Information Memorandum), шунингдек, менежмент томонидан тасдиқланган ва мустақил консультант томонидан маъқулланган асосларга эга молия модели (Financial Model) сақланадиган виртуал маълумотлар хонасига (VDR) кириш имкониятини яратиш;
  • Талабгорлар томонидан зарур таҳлиллар ва MobiUzни фаолиятини ўрганиш имкониятларини яратиш.

 

Консультантлар томонидан Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (EoI) босқичида ариза берган барча талабгорларга индивидуал равишда жараён хати (Process letter) орқали NBO босқичида иштирок этиш тартиби тўғрисида батафсил маълумот берилади.

 

Консультантлар томонидан Мажбуриятга эга бўлмаган таклифлар (NBO) 2025 йил 15 октябрь соат 23:59 (Тошкент вақти)га қадар қабул қилинади.

 

Қўшимча маълумотлар учун қуйидаги алоқа каналларига мурожаат қилинг:

  • Олег Пушкарев, “Rothschild & Co” директори: oleg.pushkarev@rothschildandco.com; тел.: +971 50 645 8679
  • Фархад Бабаев, “Rothschild & Co” кичик директори: fara.babaev@rothschildandco.com; тел.: +971 56 218 0356
  • Салтанат Сандикбаева, “KPMG”нинг Ўзбекистондаги ҳамкори: ssandykbayeva@kpmg.com; тел.: +998 90 099 21 20
  • Шоҳрух Охунов, Давлат активлари агентлигининг бошқарма бошлиғи: sh.oxunov@davaktiv.uz; тел.: +998 71 259 20 23

 

Давлат активлари агентлиги хусусийлаштириш жараёнига қизиқиш билдирган барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдиради ва биринчи босқичдан муваффақиятли ўтган талабгорлар билан кейинги босқичда самарали ҳамда конструктив ҳамкорликка ишонч билдиради.

 

Дисклеймер

Давлат активлари агентлиги сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потенциал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Ушбу эълон ёки унинг мазмунининг бирон-бир қисми мазкур эълон чоп этилишидан келиб чиқиб тахмин қилиниши мумкин бўлган Давлат активлари агентлигининг Активни сотиш билан боғлиқ бирор-бир шаклдаги мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак. Давлат активлари агентлиги ўз хоҳишига кўра ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай муносабатда, биргаликдаги ёки шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олмасдан:

 (i) Қизиқиш билдириш, Мажбуриятга эга бўлмаган таклифларни қабул қилиш ва бошқа аризаларни тақдим этиш муддатларини ўзгартириш;

(ii) турли хил манфаатдор томонлар учун турли хил тартиб-қоидалар бўйича иш тутиш ва/ёки Давлат активлари агентлиги томонидан кўзда тутилган режа-жадвал ва тартиб доирасида исталган бошқа потенциал харидорни (харидорларни) олдиндан огоҳлантирмасдан чиқариб ташлаган ҳолда бир ёки бир нечта потенциал харидорлар билан музокаралар олиб бориш;

(iii) аниқ сабабга кўра сотиш жараёнини тўхтатиш;

(iv) ва/ёки исталган вақтда ва сабабларни тушунтирмасдан Савдога тааллуқли бўлган ҳар қандай потенциал харидор (харидорлар) билан ҳар қандай муҳокама ва музокараларни олиб бориш/тугатиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади.

0 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech