АОКАда ўтказилган брифингда (https://www.facebook.com/aoka.uz/videos/2900296146817243/) "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш" АЖ бошқарма бошлиғи Зоҳиршоҳ Жўраев 2024 йилдаги фаолияти натижалари юзасидан маълумот берди:
Бошланғич нархи 12,6 трлн сўм бўлган 233 470 та лот 16,9 трлн сўмга ёки 4,3 трлн сўм қимматроқ нархга сотилди. Хусусан:
2 трлн 153 млрд сўмлик, 1 655 та давлат активлари 2 трлн 589 млрд сўмга;
2 трлн 770 млрд сўмлик, 35 358 та ер участкалари 4 трлн 369 млрд сўмга;
203 млрд сўмлик, 7 759 та давлат мулки ижараси 306 млрд сўмга;
1 трлн 728 млрд сўмлик, 7 136 та ижро ҳужжатлари бўйича мулклар 1 трлн 920 млрд сўмга;
13 млрд сўмлик, 215 та ер қаъри участкаларидан фойдаланиш 240 млрд сўмга ва дарё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи 10 млрд сўмга;
2,9 млрд сўмлик, 7 898 та кўчма савдо жойлари 15 млрд сўмга реализация қилинди.
Бундан ташқари, 2024 йил давомида янги тартибга асосан бошланғич нархи 2 трлн 867 млрд сўм бўлган 162 491та қишлоқ хўжалиги ер майдонлари электрон аукцион усули орқали 3 трлн 736 млрд сўмга ижарага берилди.
2024 йил давомида “E-auksion” электрон савдо платформасига 6,1 млн нафар фойдаланувчи ташриф буюрди ҳамда ўтказилган электрон аукцион ва танлов савдоларида 408 655 нафар жисмоний ва юридик шахслар қатнашди.

