Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

11 Ноябрь 2026

Интеллектуал танловлар ва грант лойиҳалари орқали ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш бўйича таҳлилий кўрсаткичлар муҳокама қилинди

Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасида бошқарма ходимлари иштирокида “Интеллектуал танловлар ва грант лойиҳалари орқали ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш бўйича таҳлилий кўрсаткичлар” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда ходимлар ёшлар орасида интеллектуал салоҳиятни ривожлантириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш ҳамда иқтидорли ёшларни грант лойиҳалари орқали қўллаб-қувватлаш борасида вилоятда амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди. Таъкидланишича, вилоятда жами 720 та тадбир ўтказилиб, уларга 18 300 нафар ёш қамраб олинган.

Ходимларга вилоятда ўтказилган асосий интеллектуал танловлар — “Заковат” ва “Мунозара” интеллектуал ўйинлари, “Ёш китобхон” ҳамда “Ёш китобхон оила” кўрик-танловлари ҳақида маълумот берилди. Таъкидланганидек, бундай танловлар ёшларнинг билим ва дунёқарашини кенгайтириш, мантиқий ва танқидий фикрлашини ривожлантириш, нутқ ва мулоқот кўникмаларини шакллантириш ҳамда жамоада ишлаш қобилиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шунингдек, улар соғлом рақобат муҳитини яратиб, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва бўш вақтни мазмунли ташкил этиш имконини беради.

Бундан ташқари, ходимлар вилоятда ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқилган грант лойиҳалари юзасидан умумий маълумотлар билан таништирилди. Жумладан, 4 та ташкилот томонидан умумий қиймати 3 млрд 580 млн сўм бўлган 13 та грант лойиҳаси ишлаб чиқилгани, улардан 12 таси халқаро, 1 таси маҳаллий грант лойиҳаси экани қайд этилди.

6 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech