Сўнгги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётда давлат улушини қисқартириш ҳамда хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш юзасидан кескин ислоҳотлар амалга оширилиб, бу борадаги ишлар янада жадаллаштирилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 21-апрелдаги “2025-йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Унга кўра, 115 та корхонадаги давлат акция пакетлари, 659 та кўчмас мулк объектлари ҳамда 6100 гектар ер участкалари оммавий савдоларга чиқарилиши белгиланган.
Ўз ўрнида, ҳудудларда мазкур Фармон мазмун-моҳиятини тадбиркорлар ва кенг жамоатчиликка тушунтириш, унинг тарғибот ишларини жадаллаштириш мақсадида, жорий йилнинг 21-25 август кунлари Давлат активлари агентлиги ҳудудий бошқармаси томонидан Сирдарё вилоятининг Боёвут, Оқолтин, Ховос, Сардоба , Сирдарё туманлари ҳамда Янгиер шаҳрида хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари, жумладан, корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки объектлари ва сотилиши белгиланган ер участкалари тўғрисида навбатдаги “Роадшоw” тақдимотлари ўтказилди.
“Роадшоw” тақдимотларидан фотолавҳалар:







