Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

26 Июнь 2026

Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси раҳбарининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди

2026-йил 26-июнь куни соат 16:00да Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси биносида бошқарма раҳбарининг вилоят ёшлари билан учрашуви ташкил этилди. Учрашувда бошқарма раҳбари ва ташриф буюрган ёшлар иштирок этди.

Тадбир давомида наркомания ва унинг оқибатлари мавзусида махсус тайёрланган видеолавҳалар намойиш этилди. Бошқарма раҳбари ёшларга наркотик моддаларнинг инсон саломатлигига, оила ва жамиятга кўрсатадиган салбий таъсири ҳақида батафсил тушунтиришлар берди. Учрашув давомида "Биз наркотикларга қарши бирлашамиз" мавзусида кенг муҳокама олиб борилди.

113 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech