Бугун Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил қилинди.
Дастлаб пресс-тур қатнашчилари "E-auksion" савдо платформасида савдолари давом этаётган Гулистон тумани Ишонч МФЙ да жойлашган "Отхона биноси" объектига ташриф буюришди. Ушбу объектнинг ер майдони, бино иншоотлари, нархлари ва савдо куни ҳақида қатнашувчиларга барча маълумотлар тақдим этилди.
Сўнгра Мирзаобод тумани M.Ulugъбек МФЙ да жойлашган 2024-йил 26-сентябрь куни фуқаро Ахракулов Сохибжон Солижонович томонидан "E-auksion " платформа орқали сотиб олиб хусусийлаштирган ҳамда бугунги кунда аҳолига суюлтирилган газ тарқатиш шахобчаси сифатида фаолият юритётган объект билан танишилди. Тадбир давомида журналистларга мазкур объектга йўналтирилган инвестиция ва яратилган иш ўринлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.

