Бугунги кунга қадар Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Каримов Зиядулла Данабайевич Сардоба тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Зиядулла Каримов 1979-йилда Сайхунобод туманида туғилган. 2001-йилда Ўзбекистон миллий университетини, 2007-йилда Тошкент молия институтини ҳамда 2010-йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси жамоаси Зиядулла Данабайевични янги лавозим билан табриклаб, келгуси ишларига омад ва туман равнақи юлида ўз ҳиссаларини қўшишларида муваффақиятлар тилайди.

