Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

16 Март 2026

16-МАРТ КУНИ СОАТ 16:00 ДА ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИ СИРДАРЁ ВИЛОЯТ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ МАСЪУЛ ХОДИМЛАР ИШТИРОКИДА КЕЛГУСИ ЧОРАКДАГИ УСТУВОР ВАЗИФАЛАР: РЕЖАЛАР, МАҚСАДЛАР ВА АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАР МАВЗУСИДА БРИФИНГ ЎТДИ.

Маълумки, мамлакатимизда давлат активларини самарали бошқариш, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини такомиллаштириш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу борада соҳадаги устувор вазифаларни белгилаш, амалга оширилаётган ишлар тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш муҳим аҳамият касб этади.

Шу муносабат билан, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 16-март куни соат 16:00 да бошқарманинг масъул ходимлари иштирокида “Келгуси чоракдаги устувор вазифалар: режалар, мақсадлар ва асосий йўналишлар” мавзусида брифинг ўтказилди.

Брифинг давомида келгуси чоракда амалга оширилиши режалаштирилган асосий вазифалар, давлат активларини самарали бошқариш, давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини янада такомиллаштириш, инвестициявий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда соҳадаги устувор йўналишлар юзасидан маълумотлар берилди.

Шунингдек, тадбир давомида қатнашувчиларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди ҳамда соҳада амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашилди.

4 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech