2026 йил 8 апрель куни соат 11:00 да ҳудудий бошқарма масъул ходимлари иштирокида “Амалга оширилаётган ислоҳотлар: натижа ва муаммо” мавзусида брифинг бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда сўнгги йилларда давлат активларини самарали бошқариш, корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳамда инвестицион жозибадорликни ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижалари муҳокама қилинди. Хусусан, давлат иштирокидаги корхоналарда замонавий бошқарув механизмларини жорий этиш, активлардан самарали фойдаланиш ҳамда уларни очиқ ва шаффоф бошқариш бўйича эришилган ютуқлар алоҳида қайд этилди.
Шу билан бирга, мавжуд муаммолар, жумладан айрим корхоналарда самарадорликнинг пастлиги, инвестицияларни жалб этишдаги тўсиқлар ҳамда бошқарув тизимидаги камчиликлар ҳам таҳлил қилинди.
Брифинг якунида масъуллар томонидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши таъкидланди.

