2026 йил 27 октябрь куни Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасида “Тадбиркор бўлиш истагида бўлган ёшларга имтиёзли кредитлар ва субсидиялар ажратиш юзасидан мулоқот ва мурожаатлар” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Тадбир ҳудудий бошқарма раҳбарияти томонидан бошқарма ходимлари ҳамда тадбиркорликка қизиқувчи фаол ёшлар иштирокида ўтказилди.
Учрашувда ёшларга имтиёзли кредитлар ва субсидиялар ажратиш тартиби, уларни олишда талаб этиладиган ҳужжатлар ҳамда ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, ёшларнинг бизнес ғояларини амалга оширишга кўмаклашиш, уларни тадбиркорлик асосларига ўқитиш ва молиявий саводхонлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Очиқ мулоқот давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, таклиф ва мурожаатларини билдирди. Тадбир якунида ёшларнинг мурожаатларини ўрганиб чиқиш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда имтиёзли молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.

