Журналистлар ва жамоатчилик вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди
Матбуот анжуманида Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси раҳбарияти ва ходимлари, ҳудудда фаолият юритаётган журналистлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Матбуот анжумани аввалида Агентликнинг Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари - Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ҳудудий бошқарма бошлиғи Охунжон Эсанбоев 2025-йил И ярмида амалга оширилган ишлар ҳақида кенг жамоатчиликка маълум қилди.
Шундан сўнг, иштирокчилар саволларига масъуллар томонидан жавоблар берилди. Давлат мулкини ижарага олишдаги турли масалалар, соҳага оид мавжуд муаммолар юзасидан журналист ва блогерларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди.