Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

30 Март 2025

Рамазон ҳайити муборак бўлсин.

Азиз юртдошлар!

 

Давактив агентлиги жамоаси Сизларни, юртимиздаги жамики мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни муборак Рамазон ҳайити – Ийд ал-Фитр билан самимий муборакбод этади.

 

Муқаддас динимиз буюрган хайрли амаллар – аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, меҳр-саховат, сабру қаноат, ахлоқ-одоб, илму маърифат фазилатлари жамиятимизда тобора мустаҳкам бўлиб бормоқда. Хусусан, муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев бошчиликларида 25 март куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида жами 60 мингга яқин нуронийлар, зиёлилар, турли дин ва конфессиялар вакиллари, ногиронлиги бор ва эҳтиёжманд кишилар учун эҳсон дастурхонлари ёзилиб, ифторлик маросими ўтказилди.

 

Шундай саодатли ва мунаввар дамларда барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, хонадонларингизга файзу барака тилаб қоламиз!

82 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech