Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

06 Октябрь 2026

Вилоятда ёшлар етакчилари фаолияти ва «Ёшлар дафтари» билан ишлаш тизими натижалари муҳокама қилинди

2026 йил 5 октябрь куни Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасида “Вилоятда ёшлар етакчилари фаолияти ва «Ёшлар дафтари» билан ишлаш тизими натижалари юзасидан мулоқот ва мурожаатлар” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбирда ҳудудий бошқарма раҳбарияти, ходимлар, ёшлар етакчилари ҳамда фаол ёшлар иштирок этди. Мулоқотни ҳудудий бошқарма бошлиғи А.Бабаджанов олиб борди.

Учрашувда ёшлар етакчиларининг жойлардаги фаолияти, ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар ва «Ёшлар дафтари» тизими орқали ёшлар муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш натижалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ёшларни иш билан таъминлаш, уларнинг билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Очиқ мулоқот давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, таклиф ва мурожаатларини билдирди. Тадбир якунида ёшлар билан мунтазам мулоқотни давом эттириш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда «Ёшлар дафтари» тизими самарадорлигини янада ошириш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.

3 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech