Амир Темур — ўзбек давлатчилиги тарихида беқиёс ўрин тутган буюк саркарда ва давлат арбобидир. Унинг таваллудининг 690 йиллиги халқимиз учун улуғ тарихий меросни яна бир бор ёдга олиш, буюк аждодимиз қолдирган бой илмий, маданий ва маънавий қадриятларни чуқур ўрганиш имконини беради.
Амир Темур марказлашган қудратли давлат барпо этиб, қисқа вақт ичида кенг ҳудудларни бирлаштира олди. Унинг “Куч – адолатда” деган тамойили давлат бошқарувида асосий мезон бўлиб хизмат қилган. Соҳибқирон нафақат моҳир саркарда, балки илм-фан, маданият ва бунёдкорлик ҳомийси сифатида ҳам тарихда муҳим из қолдирган.

