Маълумки, мамлакатимизда коррупсияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, коррупсиянинг олдини олиш ҳамда ушбу жиноятларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлаш бўйича бир қатор муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Таҳлилларга кўра, коррупсияга қарши курашишнинг энг самарали ва таъсирчан йўлларидан бири — фаолиятнинг ҳар бир босқичида очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлашдан иборат.
Шу мақсадда, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар билан жамоатчиликни таништириш мақсадида ташкилот ходимлари иштирокида 3-март куни соат 16:00 да матбуот анжумани бўлиб ўтди.

