5-феврал куни соат 15:00 да Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси масъул ходимлар иштирокида фуқаролар билан очиқ мулоқот ва мурожаатлар билан ишлаш юзасидан брифинг бўлиб ўтди. 2025-йил давомида жами фуқаролар томонидан 118 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан очиқ мулоқот (сайёр қабул)лар давомида 20 та, электрон мурожат иловалари орқали 30 та ҳамда ёзма равишда 68 та. Мурожаатларнинг 57 таси ижобий ҳал қилинган, 54 тасига тушунтириш берилган ва 7 таси тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга йўналтирилган.

