2026 йил 19 июнь куни Гулистон шаҪрида Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилоят ҩудудий бошқармасида коррупцияга қарши курашиш мавзусига бағишланган маърифат соати ўтказилди. Тадбирга бошқарма бошлиғи А.Бабаджанов раислик қилди. Бошқарма бош юрисконсульти Б.Донобоев "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги ЎРҚ-419-сон Қонуни мазмун-моҩияти юзасидан кенг қамровли маъруза қилди. Маърузачи коррупция тушунчасининг тарихий илдизлари, унинг маиший, ишбилармонлик ва юқори ҩокимият вакиллари коррупцияси каби турлари ҩақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, коррупциянинг келиб чиқиш сабаблари — давлат секторидаги паст иш ҩақи, бозор иқтисодиётининг тўғри бошқарилмаслиги, иқтисодий барқарорсизлик каби омиллар алоҩида таҩлил қилинди. Маърузада коррупциянинг давлат бюджети, тадбиркорлик муҩити, инвестиция жозибадорлиги ва жамият аҩлоқ-одобига етказадиган салбий таъсирлари мисоллар асосида кўрсатиб берилди. Унга қарши курашнинг ички ва ташқи назорат каби самарали усуллари батафсил баён этилди. Тадбир сўнггида иштирокчиларнинг саволларига жавоб берилди ва коррупцияга йўл қўймаслик борасида амалий тавсиялар билан давра суҩбати якунланди.

