Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

19 Октябрь 2026

Она тилимиз – қадриятимиз: бошқармада китоблар кўргазмаси ва шоир билан онлайн учрашув бўлиб ўтди

Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.

Маълумки, 1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган. Бу сана халқимиз тарихида миллий ўзликни англаш, она тилининг қадрини тиклаш йўлидаги муҳим босқич сифатида қайд этилади. Ҳар йили ушбу кун юртимизда кенг нишонланади.

Байрам муносабати билан бошқармада ходимлар иштирокида китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада мумтоз ва замонавий ўзбек адабиёти намуналари, шеърий тўпламлар, тилшуносликка оид нашрлар ҳамда маънавиятга доир китоблар намойиш этилди. Ходимлар кўргазма билан яқиндан танишиб, китобхонлик, она тилининг бойлиги ва уни асраб-авайлаш ҳақида фикр алмашдилар.

Шунингдек, шу куни Давлат активларини бошқариш агентлиги билан Zoom платформаси орқали онлайн тадбир ўтказилди. Унда Агентлик ходимлари, ҳудудий бошқармалар вакиллари ҳамда таниқли шоир Бобур Бобомурод иштирок этди. Учрашувда ўзбек тилининг жамият ҳаётидаги ўрни, давлат тилида иш юритишни такомиллаштириш, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш масалалари муҳокама қилинди. Шоир иштирокчилар билан самимий суҳбат қуриб, она тилининг гўзаллиги ва бадиий сўзнинг қудрати ҳақида сўз юритди.

Тадбирлар иштирокчиларда она тилига муҳаббат, миллий қадриятларга ҳурмат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

6 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech